Коронавирус пандемияси Ўзбекистоннинг барча аҳолиси ҳаётига сезиларли даражада ўзгаришлар олиб кирди. Кўплаб компаниялар, шу жумладан эшик-ром профиллари ишлаб чиқарувчилар ҳам янгича шароитга мослашишга мажбур бўлмоқдалар. Чунки мураккаб вазиятга қарамай истеъмолчилар яшаш шароитларини яхшилашлари, таъмирлаш ишларини амалга оширишлари ва уйлар қуришлари керак. Бундай пайтда узоқ йиллар илиқлик ва шинамликни сақловчи сифатли ромларсиз бўларканми?

Ўзбекистонда эшик ва ром конструкциялар учун ПВХ-профиллар ишлаб чиқаришда тан олинган етакчилардан бири бўлган Ekopen компанияси мижозларга нафақат сифатли маҳсулот ва сервис, балки хавфсизлик ва ишончлилик бўйича етакчи ишланмаларни таклиф этишга ҳаракат қилади.

Айни пайтда Ўзбекистон бозорида ПВХ-профиллар ишлаб чиқарувчи 20дан ортиқ компания ишламоқда. Рақобат жуда юқори бўлган бозорда ўз харидорлари қалбига етиб бориш нақадар қийинлигини англаб етган Ekopen компанияси турли акцияларни мунтазам уюштириб туради ва рекламага креатив ёндошади.

Июль ойида Ekopen яна бир ностандарт рекламага қўл урди – ишлаб чиқарувчи компания бевосита ўзи қисқа метражли «Тугамас ремонт» сериалини тақдим қилди. Бу сериал кўпчилик ёш оилалар ўз турар жойларини таъмирлаб олишда қандай муаммоларга дуч келишини ҳазиломуз тарзда ифодалаб беради.

Ситкомнинг барча 10 эпизоди – 60 секундли мини-тарих бўлиб, кўпинча битмас-туганмас туйиладиган таъмирлаш ишларининг барча «оғриқ»ларини очиб беради.

Яқинда уйланган ёш йигит – Тошпўлат коронавирус пандемияси туфайли ремонт бу қадар чўзилиб кетишини мутлақо кутмаганди.  Қайнонасининг феъл-атворига чидаб келаётган келинчак – Мафтуна эса таъмирлаш якунланганидан сўнг ўз уйига кўчиб ўтишни орзу қилади. Ўз навбатида қайнона ремонт айнан унинг саъй-ҳаракатлари билан бўлаётгани, қайсар келин эса уни тушунмаётганига ишончи комил. Ахир, у қандай қилинса яхши бўлишини билади-да. Ишчиларга-ку гап йўқ – ишлари ҳамиша юришмайди ва уларни тўғри ишлашга мажбур қиладиган прораб келгунча ҳаммаси аъло эди.

https://mover.uz/video/embed/F5ivn0um/

«Тугамас ремонт» – таъмирлаш жараёнидаги ҳаётга пародия бўлиб, жуда кўпчилигимиз бундай онларни бошдан кечирганмиз. Лекин бу ердаги асосий маъно ҳамиша яхшиликка умид қилиш эканлигидир. Ҳатто буткул иложсиз вазиятдек туйилган ҳолатларда ҳам бир чора топилади. Сериалдаги қаҳрамонлар ҳаёти билан ҳар ҳафта ТВ ёки интернет орқали янги серияларда танишиш ва маза қилиб кулиш мумкин.