Ҳар биримиз умримизда бир марта бўлса ҳам, биз тушунмайдиган нарсаларни танлаш билан тўқнашганмиз.

Бу эса энг мураккаб танловдир. Ҳар бир сотувчи ўзининг фойдасини ўйлаган ҳолда, истеъмолчини ўзига жалб этишга интилади. Экопен компанияси ўз соҳасида ушбу бўшлиқни тўлдиришга қарор қилди. Бренд истеъмолчи билан кўпроқ очиқ суҳбатга интилмоқда. ПВC пластик дераза ромларини ўрнатиш ва уларни ишлаб чиқариш механизмларини тушуниш учун энг муҳим қадамларидан бири бу “Ром йиғиш соҳаси” видеоблоги бўлди.

Энди дераза ромларни ёки профилни танлашда, дераза ромларни ўрнатишда, истеъмолчи мазкур жараённи тўлиқ тушунчага эга бўлган тарзда муҳокама қила олади. Ушбу жараён катта нархга эга бўлгани ва 20 йилда бир марта рўй бергани учун ҳам, ҳар бир қадам муҳимдир.
“Ром йиғиш соҳаси” блоги таъмирлаш ва ишлаб чиқаришда муҳим босқичлар ҳақида бўлган маълумотларни бериш ва бўшлиқларни тўлдириш учун йўналтирилган.

Сонларда иштирок этиш учун дераза ром компанияларнинг мутахассислари ҳамда машҳур трендсеттерлар таклиф қилинган. Ҳар сафар иштирокчилар дераза профилини ишлаб чиқариш ёки ўрнатиш босқичларидан бирини бажаришлари керак бўлган. Севара Йўлдошева, Диёра, Наргис Фиами, Ситора Алимжонова ишонч билан уйларида дераза ромларни ўрнатиш жараёнини тўғри назорат қила олишади, чунки улар бу ҳақида энди кўпроқ маълумотга эга.
Блоглар мана шундай ҳақиқий “Ром йиғиш соҳаси” дир. Сонларнинг асосий мақсади шундаки, истеъмолчини буларнинг барчаси ичидан қандай тузилгани билан таништиришдир.

Видеоблогларнинг барча сонларини ҳавола бўйича томоша қилинг: https://mover.uz/watch/ESajzE1m














