Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистонга 50 млн доллар ажратди. У аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича янги тизимга йўналтирилади
Жаҳон банки директорлар кенгаши «Ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро ривожланиш ассоциациясидан (Жаҳон банки гуруҳидаги тузилма) 50 миллион доллар кредит ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда Kun.uz’га Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар бермоқда.
Лойиҳани амалга ошириш жараёнида нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ягона реестри шакллантирилади. У биринчи эҳтиёж товарлари ва коммунал хизматларга ошиб бораётган нархлар салбий таъсирини сезаётган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоя дастурлари орқали қамраб олишини таъминлайди.
Лойиҳа мамлакатдаги иқтисодий ўзгариш жараёнлари натижасида ишини ўзгартиришга мажбур бўлган фуқаролар ўртасида бандликни таъминлашга қаратилган ҳукуматнинг айрим тадбирларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Бунга, масалан, тадбиркорлик кўникмалари курслари, касб-ҳунар таълими субсидиялари ва хусусий секторда иш ҳақини субсидиялаш киради.
Шунингдек, лойиҳа бандликка кўмаклашиш марказларининг иш қидираётган шахсларга янада яхшироқ хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиради. Бундан ташқари, меҳнат бозори ҳолатини акс эттирадиган маълумотларнинг мавжудлиги ҳам яхшиланади. Ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарувида ихтисослаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда фойдаланишга топширилади.
«Бу Ўзбекистондаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишга ёрдам берадиган муҳим лойиҳадир, - деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори. - Лойиҳанинг мақсади - мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар даврида фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш».
Жаҳон банки Ўзбекистонга 4,1 миллиард долларлик қийматдан зиёд бўлган 23 лойиҳани амалга оширишда ёрдам беради, шунингдек, мамлакат ҳукуматига таҳлилий ва маслаҳат хизматларини кўрсатади.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
18:46 / 17.04.2026