Бўғимлардаги оғриқ сабаби спорт машғулотлари давомида яқиндагина олинган жароҳат ёки артрит билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. Агар ушбу ёқимсиз ҳис сизга таниш бўлса, ғашни келтирувчи оғриқ кундалик ҳаётнинг бир бўлагига айланиб боришидан ҳам хабардорсиз. Бу муаммони бутунлай бартараф этувчи парҳез мавжуд эмаслигига қарамасдан, баъзи маҳсулотлар истеъмоли бемор аҳволини енгиллаштириши мумкинлиги исботланган.

Изланишлар натижалари билан ўрганган ҳолда, қайси маҳсулотларни овқатланиш рационига қўшиш орқали яллиғланиш хавфини камайтириш, суякларни мустаҳкамлаш ва умуман олганда кундалик ҳаёт тарзида ўзини яхшироқ ҳис қилишга эришиш борасидаги маълумотлар бериб ўтамиз.

1. Мева ва резаворлар

Кўпчиликка маълумки, мевалар ўз таркибида инсон организми ва асосан иммун тизимига фойдаси катта бўлган витаминларга бой ҳисобланади. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.

Узум. Ушбу резавор нафақат мазали, балки ўз ичига проантоцианидин ўсимлик таркибини олгани сабабли бўғимлардаги яллиғланиш ва оғриқни камайтириш хусусиятига эга.

Цитрус мевалар. Апельсин, грейпфрутлар ва бошқа цитрус мевалар истеъмоли организмнинг С витаминига бўлган эҳтиёжини қондиради, бу эса бўғимлар яллиғланиши ва оғриқнинг олдини олади.

Олча. Ушбу мева ва айнан у асосида тайёрланган нордон шарбат остеоартритдан азият чекувчи инсонлар ҳаётини енгиллаштирди. Тадқиқотларда аниқланишича, атиги 3 ҳафта давом этган олча соки истеъмолидан сўнг бемор аёллардаги яллиғланиш кўрсаткичларининг сезиларли пасайиши кузатилган.

2. Сабзавотлар ва дуккакли ўсимликлар

Болалигимизда бизни сабзавотлар тановул қилишга мажбурлаган ота-оналаримиз аслида тўғри қилишган: табиат инъом этган ушбу маҳсулотларнинг инсон организмига фойдалари бебаҳо.

Исмалоқ. Денгизчи Попай исмалоқни мазали таъми учун севган эди. Лекин ўсимлик антиоксидантларга ҳам бой. У кепмферол моддасини ўз таркибига олгани, яллиғланиш ва оғриқни камайтириши, шунингдек, остреоартритнинг ривожланишини секинлаштириш хусусиятига эгалиги исботланган.