Россия Зеленскийнинг Путин билан учрашиш таклифига жавоб қайтарди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия президенти билан Ғарб давлатлари раҳбарлари иштирокида учрашиш тўғрисидаги таклифига изоҳ берди.
Унинг фикрича, Минскда АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Франция иштирокида учрашув ўтказиш таклифи «мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга». Аммо БМТ Хавфсизлик кенгаши маъқуллаган шакллар ҳам бор.
«Гап жиддий таклиф тўғрисида кетганида, у аввало дипломатик каналлар орқали билдирилади, Facebook орқали эмас. Аммо биз хавфсизлик кенгаши резолюциясини бажаришга ёрдам берадиган аниқ таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз», — деди Лавров.
Лавров Донбассдаги низони ҳал қилиш калити қандайдир таклифлар эмас, тўғридан-тўғри мулоқот эканлигини таъкидлади.
8 июль куни Зеленский Facebook орқали Россия президентига Минскда Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш учун учрашув ўтказиш таклифи билан мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, учрашув АҚШ президенти Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Франция президенти Эммануэля Макрон иштирокида ўтиши лозим.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024