Ўзбекистон | 01:30 / 11.07.2019
12864
2 дақиқада ўқилади

Меркель навбатдаги титроқ босишига изоҳ берди

Фото: AP

Германия канцлери Ангела Меркель расмий тадбирларда охирги 3 ҳафта ичида учинчи марта уни титроқ босганидан кейин ўзини яхши ҳис қилаётганини ва ишлашни давом эттиришга тайёрлигини, хавотирланишга сабаб йўқлигини айтди.   

Меркелни 10 июлда Финляндия бош вазири Антти Ринне билан Берлиндаги учрашув вақтида навбатдаги марта титроқ босган. 

Таъкидланишича, сиёсатчи титроқ ўтиб кетгандан кейин ўзини осойишта тутган, табассум қилиб, тутилмасдан сўзлашган.

“Бу қандай бошланган бўлса, бир кун келиб шундай ўтиб кетади. Ҳозирча бу кун келмади”, деб айтган сиёсатчи.

Канцлер унинг соғлиғи билан қизиқаётганларга унинг фикри етарли бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтган.

Меркелни 18 июнда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув вақтида илк бор титроқ босган. Ўшанда сиёсатчи ўзининг бу ҳолатини сувсизланиш билан тушунтирганди. Меркель билан иккинчи марта бундай воқеа 27 июнда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашув вақтида юз берган. Ўшанда канцлер унга узатилган сувни рад этган.

Мавзуга оид