«Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси» тасдиқланди — Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президентнинг мазкур қарори билан «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси» ҳам маъқулланган.
Стратегиянинг асосий вазифалари этиб қўйидагилар белгилаб олинмоқда:
· Давлат бюджетига солиқ тушумларининг барқарорлигини таъминлаш;
· солиқ органлари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш ва солиқ маъмуриятчилигига рақамли технологияларни жорий этиш орқали кўрсатилаётган солиқ хизматлари сифатини яхшилаш;
· барча тоифадаги солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларининг ихтиёрий равишда бажариш асосида уларнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ишончли муносабатларни яратиш;
· солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатларни қисқартириш, барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қулай шароитларни таъминлайдиган транспарент ва барқарор солиқ тизимини шакллантириш;
· солиқ тўловчилар фаолиятига аралашишни, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларида «инсон омили»ни ҳамда коррупция ҳолатларининг салбий кўринишларини камайтириш имконини берадиган таваккал-таҳлил ва масофавий таҳлилий ишлар тизими асосида солиқ назорати тизимини шакллантириш.
Стратегиянинг асосий йўналишлари этиб Солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланма даражасини қисқартириш, жумладан, 2021 йилга келиб жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўловчиларни 1,5 баравар, ҚҚСни тўловчиларни 2 баравар ҳамда ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи тўловчиларни 2 баравар кўпайтириш; Хизмат кўрсатишга йўналтирилган солиқ хизматларини ривожлантириш; Солиқ таваккалчиликларини баҳолаш тизимини жорий қилиш ва солиқ ҳисобини такомиллаштириш; Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш; Давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш механизмларини ривожлантириш белгиланмоқда.
Стратегиядан кутилаётган натижалар орасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар суръати ўсишига эришиш, солиқ текширувлари сонини қисқартириш, солиқларнинг ундирилиш даражаси ошириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги позициялари, ишбилармонлик фаоллигининг индекс кўрсаткичлари яхшиланиши ҳам бор.
Мавзуга оид
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023
Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилди – президент қарори
18:56 / 30.01.2023
Маҳаллий ҳокимиятга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш тақиқланади – президент қарори
08:16 / 11.07.2021