World Economic Forum расмий сайтида 2030 йилгача эришилиши лозим бўлган 17 та Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)нинг тўртинчиси, яъни сифатли таълимга эришиш учун кичик ёшдаги болаларни ўқитишдан тортиб, катталарнинг саводхонлигигача бўлган ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

2030 йилда ўрта мактабни битирадиган авлод эндигина мактаб остонасига қадам қўймоқда. Бироқ замонавий тенденциялардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, 2030 йилда ҳар олтинчи бола аввалгидек мактабга бормайди. 10 нафар ёшлардан фақат 6 нафаригина ўрта таълимга эга бўлади.

Бу ҳафтада етакчилар юқори даражадаги Сиёсий форум – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилгача бўлган даври учун барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибининг шарҳи учун расмий платформада 2015 йилдан бери илк марта таълим соҳасидаги ривожланишни баҳоладилар.

Агар ҳозирги тенденциялар сақланадиган бўлса, 2030 йилга келиб, барча қизлар ва ўғил болалар бепул, адолатли ва сифатли таълим олиш истиқболига путур етиши жуда реал. ЮНЕСКО Статистика институти томонидан эълон қилинган янги тадқиқотлар чиқарилмоқда. Ҳисоботда 4 БРМ соҳасидаги таълимда – кичик ёшдаги болаларни ўқитишдан тортиб, катталарнинг саводхонлигигача бўлган барча мақсадларнинг ҳолати тасвирланоқда. Мақсад - жорий ривожланиш ва камчиликларни намойиш этишдан иборат. 2030 йилга келиб таълим соҳасидаги мажбуриятларимизни бажаришни истасак, қуйидаги 10 та ҳолатни ҳисобга олиш зарур:

1. Бугун 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган аҳолининг 20 фоизи – 262 миллион нафарга яқин бола, ўсмир ва ёш мактабга бормайди. Агар жорий тенденциялар сақланиб қолса, 2030 йилга келиб кўрсаткич бироз, яъни 16,7 фоизга қисқаради (225 миллион нафар ана шу ёшдагилар). Бундан ташқари, кўплаб йиллар давомида тараққиёт турғун равишда қолди, айниқса бошланғич таълим соҳасида.

Кичик ёшдаги болалар учун мактабдан ташқари машғулотлар кўрсаткичи, 2000-2017 йиллар ва 2030 йилгача бўлган прогнозлар
(Кузатилган ҳолат. Прогноз. 
Мактабдан ташқари (%)
Юқори даромад
Ўртача даромад
Дунё Паст даромад )

2. Болаларни мактабга жалб этишнинг ўзи етарли эмас. Мақсад барча болалар мактабни битиришларидан иборат. Агар жорий тенденция сақланадиган бўлса, 2030 йилга келиб, бошланғич мактабларни битириш 93 фоиз, кичик синфларда – 85 фоиз, катта синфларда эса 60 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар даромади паст мамлакатларда сезиларли даражада пасаяди, у ерда 2030 йилга келиб бор-йўғи 79 фоиз бола бошланғич мактабни, 53 фоизи эса кичик ўрта мактабни, 26 фоизи эса ўрта мактабни тугатади.