Бўш вақтингизда нима билан банд эканингиз қай даражада муваффақиятли эканингизни кўрсатади, дейди Идеономика.
Сиз айнан нима билан шуғулланишингизнинг аҳамияти йўқ. Агар саргузаштларга берилмай, уйда бекор бўлишни афзал билсангиз, бу жуда зўр! Эҳтимол, сизга ўзингизга келиб олиш учун вақт зарурдир.
Бироқ гап дам олиш кунлари ҳақида борар экан, муваффақиятли кишиларни омадсизлардан ажратиб турувчи асосий нарса – онглилик.
Сиз бўш вақтингизни қандай ўтказиш ҳақида олдиндан ўйлаб режа тузасизми?
Омадсизлар одатда амалга оширадиган 11 нарса қуйидагилар – уларни нима учун четлаб ўтиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Улар режалаштиришни унутадилар
Дам олиш кунининг ҳар бир дақиқасини режалаштириш керак эмас, бироқ ўзингиз бажармоқчи бўлган нарса ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз лозим.
Бу сизга ўз вақтингизни ҳимоя қилиш, эҳтимол айрим ёқимсиз машғулотларни ҳам режалаштириш имконини беради.
Улар яқинларига эътибор беришмайди
Сиз учун аҳамиятли кишиларга ҳафта давомида вақт топиш мураккаб бўлиши мумкин. Ушбу етишмовчиликни дам олиш кунларида тўлдиришга ҳаракат қилинг.
Улар технологиялар устунлик қилишига йўл қўядилар
Телефонни олиб қўйинг. Ишдаги электрон почтани ўчириб қўйинг ва ҳамкасбларингизга хабарларга жавоб бермаслигингизни айтинг. Технологияларга тобе бўлманг.
Улар ҳордиқ чиқаришмайди
Ёлғиз ёки дўстлар билан дам олишингиз аҳамиятга эга эмас, муҳим сизга хурсандчилик олиб келадиган ишни амалга оширинг.















