Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲ давлатлари раҳбарларининг мурожаати тайёрланмоқда
МДҲ давлатлари экспертлари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲ давлатлари раҳбарларининг мурожаати матнини тайёрламоқда. Бу ҳақда ҳамдўстлик ижроия қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 – 16 июль кунлари Минскда МДҲ ижроия қўмитасида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан мурожаати лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Ҳужжатда ушбу урушда ватан ҳимояси учун ҳаётини қурбон қилганлар хотирасига эҳтиром билдирилади ва фронтда ҳамда фронт ортида хизмат қилган бугунги кунда ҳаёт бўлганларга миннатдорлик билдирилади.
Таъкидланишича, "мурожаат лойиҳасида тарихни сохталаштириш, ҳамдўстлик давлатлари халқларининг фашизм устидан ғалаба қозонишдаги ролини унутиш ёки камситишга уриниш қораланади ҳамда жаҳон ҳамжамияти нацизм мафкурасини қайта тиклаш учун уринишларга, ксенофобия ва ирқчилик тарғиботига қарши туришга чақирилади".
Мавзуга оид
16:21 / 06.10.2024
Урушда немислар томонида туриб жанг қилган сотқин гуруҳлар
16:28 / 23.08.2024
Молотов-Риббентроп пактига 85 йил: советлар нега ҳитлерчилар билан ҳамкорлик қилганди?
15:52 / 09.06.2024
Иккинчи жаҳон урушидаги энг йирик сотқинлик – генерал Власов нега ўз армияси билан немислар томонга ўтиб кетганди?
16:45 / 09.09.2023