Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиз давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 4 минг доллар олган шахсга жазо тайинланди
17 июнь куни Қумқўрғон туман жиноят ишлари бўйича суди биносида судья Яшин Ниёзов раислигида судланувчи Э.Т.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Ушбу очиқ суд мажлисида аниқланишича, Э.Т. фирибгарлик ва пора беришга ундаш билан Шўрчи тумани «Гўзаллик» маҳалласидаги С.Э.ни Термиз давлат университетига ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, 2019 йил 28 апрель куни Жарқўрғон тумани марказида 4000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Судланувчи суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлган. Шу билан бирга, у С.Э.дан олган пулларини ҳеч кимга бериш нияти бўлмагани ва университетда танишлари йўқлигини тан олган.
Ушбу шахс Жиноят кодексининг 168-моддаси («фирибгарлик») 2-қисми «а» банди ва 211-моддаси («пора бериш») 1-қисми билан айбли деб топилди. Унга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Тарафларга тегишли муддат ичида шикоят ва протест келтириш тартиби тушунтирилди.
Мавзуга оид
10:58 / 09.06.2026
Тошкентда солиқ инспекторлари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026