«Барселона»нинг янги яримҳимоячиси Френки де Йонг 21-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Каталония клубида бу рақам Карлес Аленьяга тегишли эди, яримҳимоячи уни 19-рақамга алмаштирган.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг «Аякс»да ҳам 21-рақамда ўйнарди. Унинг Амстердам клубидан трансфери камида 75 млн еврога тушди, 11 млн евро бонуслар тариқасида тўланиши мумкин.