Ўзбекистон | 15:26 / 17.07.2019
25699
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон автомобиллар ишлаб чиқаришни 46,6 фоизга оширди

Фото: Аскар Якубов

2019 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон 120 минг донадан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 46,6 фоизга кўпдир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобот даврида 58,2 фоизга ошди - 2476 донага.

2019 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 912та автобус ишлаб чиқарилди, бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 баробар кўп.

2019 йил январь-июнь ойларида автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш 93,65 минг донани ташкил этди. 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда ўсиш 56,5 фоизга тенг.

2019 йил январь-июнь ойларида тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 602 донани ташкил этди, бу 2018 йилга нисбатан 65,4 фоизга кам.

Мавзуга оид