Жамият | 12:40 / 17.07.2019
24525
2 дақиқада ўқилади

Тошкент - Жўш йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан аҳолига қулайлик яратиш, йўловчиларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш борасида бугунги кунда тизимли ишлар амалга оширилмоқда, дейилади вазирлик хабарида

Ҳозирда нафақат вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар балки йўловчи оқими катта бўлган туман ва қишлоқларни пойтахт Тошкент билан боғловчи йўналишларда ҳам автобус қатновлари ташкил этилмоқда. 

17 июлдан эътиборан Uzautotrans Service корхонаси Тошкент- Жўш (Самарқанд вилояти) йўналишида мунтазам автобус қатновларни амалга оширишни бошлади. Тошкент автовокзалидан автобус соат 7:30 да жўнаб кетади. Жўшдан эса тонгги 6:30 Тошкент томон йўлга чиқади. Йўналиш масофаси 460.8 км бўлиб, чипта нархи 47 000 сўм этиб белгиланган. Ушбу йўналишда барча қулайликларга эга бўлган замонавий YUTONG автобуслари йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Чипталарни Тошкент автовокзали кассаларидан харид қилиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Uzautotrans Service корхонаси Тошкент- Денов, Тошкент-Қарши, Тошкент-Урганч, Тошкент-Янгиер, Тошкент-Бухоро, Тошкент-Қоракўл, Тошкент-Жиззах, Тошкент-Гагарин, Тошкент-Зомин, Тошкент-Самарқанд, Тошкент- Термиз каби маҳаллий йўналишларда ҳам мунтазам автобус қатновларини амалга оширмоқда.

Мавзуга оид