Тахиатош ИЭСда авария бўлмаган, иккита энергоблок ишдан чиққан
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати Тахиатош ИЭС АЖда содир бўлган технологик нуқсонлар тўғрисида маълумот берди.
«Бугун, 18 июль куни соат 10дан 43 дақиқа ўтганда Тахиатош ИЭС АЖнинг 8-энергоблоки технологик ҳимоя тизими ишлаши натижасида ўчди. Орадан 12 сония ўтганда 7-энергоблок ва 1-турбоагрегат ҳам технологик ҳимоя тизими ишлаши натижасида ўчди.
Соат 10дан 59 дақиқа ўтганида 1-турбоагрегат ишга туширилди.
Ҳозирги вақтда 7 ва 8-энергоблокларни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ Тахиатош ИЭСда йирик авария рўй бериши натижасида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг баъзи туманлари светсиз қолгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
07:49 / 26.04.2021
«Тахиатош» ИЭС йирик ёнғин юз бергани ва қатор ҳудудлар «свет»сиз қолгани ҳақидаги хабарни рад этди
19:06 / 22.02.2021
«Тахиатош» ИЭСда иккинчи буғ-газ қурилмаси тўлиқ қувватга чиқарилди
12:25 / 18.06.2020
«Тахиатош ИЭС»да 280 МВт қувватдаги иккинчи буғ-газ қурилмаси ишга туширилди
13:40 / 04.04.2020