Украина президенти олигархлар янги ўйин қоидаларига тайёр туришлари кераклигини айтди
Украина президенти Владимир Зеленский олигархлар янги ўйин қоидаларига тайёр туришлари кераклигини таъкидлади.
"Бу олигархлар билан ишлашнинг меъёрдаги шакли. Уларнинг қарзи кўп, қандай йўллар билан пул топишган ва жиноят аломати йўқ бўлса, Украинага инвестиция киритишлари керак. Ва янги қоидалар бўлади, барча солиқ тўлаши шарт. Уларнинг монополиячи бўлишларига йўл қўймаслигимизни билишади. Улар нимадан воз кечишлари кераклигини ўзлари билишади", - деди у.
Зеленский бизнесмен Ринат Ахметов билан учрашувида унга шартлар қўйилганини ва ҳар бир олигархга катта молиявий юклама қўйилишини эслатиб ўтди.
"У (Ахметов) болалар касалхоналари учун 200 та "тез ёрдам" машинаси сотиб олди. Унга тиббиёт ва Донбасс инфратузилмасига катта пул киритиши учун инвестицион ҳужжат тақдим этамиз", - деди Украина президенти.
Хабар қилинишича, 20 июнь куни Зеленский бизнесменлар Виктор Пинчук, Ринат Ахметов ва Игорь Коломойскийлар билан Донбасс ва бутун Украина учун ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича келишиб олганини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, улар аниқ муаммоларни ҳал қилиш бўйича жавобгарликни ўз зиммаларига олишади.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024