Жаҳон | 08:56 / 21.07.2019
26234
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик ўқувчи иккита самолётни олиб қочди

Хитойда 13 ёшли ўқувчи иккита кичик самолётни олиб қочди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ўсмир кечаси экскурсия бюросига тегишли ангарга кириб, у ердаги кичик ўлчамдаги самолётлардан бирига ўтириб, уни автотураргоҳга олиб чиққан ва учиришга уринган. Ўсмир тезда бошқарувни йўқотиб, тўсиққа бориб урилган. Шундан кейин кичик ёшли олибқочувчи бошқа самолётга ўтириб, яна бир бор “омадини” синаб кўришга қарор қилган. У самолётда автотураргоҳда бир нечта айлана бажариб, уни ўша ерда ташлаб кетган.

Бюро ходимлари бўлган воқеадан эрталаб ишга келгачгина хабар топишган. Кейинроқ ўсмир полиция томонидан ушланган.

Бюро муҳандисларидан бири воқеадан бир кун аввал бола самолёт двигателининг таъмирланиши ортидан кузатиб турганини эслаган. Таъкидлаш жоиз, ўсмирга самолётни қандай бошқаришни тушуниб олишига бир неча соат етган.

Полицияда ўқувчи қилмишини тан олиб, отаси ва опаларининг бундан хабари йўқлигини айтган. Самолёт эгалари боланинг отасидан етказилган зарар учун 8 минг юан талаб қилишган, бироқ у 2 минг юангина тўлаб бера олган.

 

Мавзуга оид