Тўқаев Қозоғистон президентлиги учун Назарбоев ўрнини алмаштиришга дарҳол рози бўлмаганини айтди
«Ўз имкониятларига мутлақ ҳушёр баҳо бергани»ни таъкидлаган Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев аввалига давлат раҳбарлиги мансабини эгаллаш таклифини қабул қилишдан бош тортгани, бироқ бу лавозимга илгари суриш жараёни бир неча йил давом этганини сўзлаб берган.
Президентнинг бу сўзлари Алексей Пивоваровнинг Қозоғистоннинг «31-канал» эфирида якшанба куни узатилган «Президент 2.0» филмидаги интервьюси чоғида янграган.
«Нимани ҳам яширардим? Биринчи марта мен рад этмаган бўлсам ҳам, бош тортдим, — деб ҳикоя қилган Тўқаев. — Табиийки, бу мавзудаги суҳбатлар бир кун, бир ҳафта, бир ой, ҳаттоки бир йил давом этмаган. Мен ўз имкониятларимга мутлақ ҳушёр баҳо берардим, бутун бир давлат, ҳудуди бўйича жаҳонда тўққизинчи ўриндаги, айтиш мумкин бўлса, Евроосиёнинг қоқ юрагида жойлашган мамлакат президентлиги нақадар оғир юк эканлигини тушунардим».
2019 йилнинг 19 мартида Қозоғистоннинг биринчи президенти 78 ёшли Нурсултон Назарбоев давлат раҳбарлигини ўзидан соқит қилди. Эртаси куни Сенатнинг собиқ раҳбари 65 ёшли Тўқаев қасамёд қабул қилиб, мамлакат президентлигига киришди. 9 июнь куни ўтказилган навбатдан ташқари президентлик сайловларида эса Тўқаев қарийб 71 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди. 12 июль куни унинг инаугурацияси ўтказилди.
Мавзуга оид
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024