Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой тоғларида 20 дан кўпроқ сайёҳ бедарак йўқолди
Хитой шарқидаги Ичунь шаҳри яқинидаги тоғларда 285 сайёҳдан иборат гуруҳ у ерда кечган кучли ёмғирлар сабабли қолиб кетди. 22 июлда Хитой марказий телевидениесининг хабар қилишича, сайёҳлардан 3 нафари ҳалок бўлган, 23 нафари бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум қилинишича, 21 июлда маҳаллий вақт билан соат 15 атрофида Гаоху қишлоғи яқинидаги тоғли ҳудудда кучли ёмғирлар ёғган ва улар тошқинлар келтириб чиқарган.
Соат 21:40даги маълумотларга кўра, 200 дан кўпроқ сайёҳ эвакуация қилинган.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Телевидениенинг хабар қилишича, ушбу ишларда 530 дан кўпроқ киши иштирок этмоқда, шунингдек, дронлар жалб қилинган.
Хитой, ёмғирлар
Мавзуга оид
08:55
Хитой энг узун темирйўл кўприклари бўйича дунёда етакчилик қилмоқда
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026