Жамият | 13:32 / 31.05.2019
6959
1 дақиқада ўқилади

Андижон ИИБ патруль-пост хизмати ходимларини тақдирлаш маросимида ота-оналари ва яқинлари иштирок этди

Андижон ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида намунали ходимларни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Маросимда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимлар пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбирда бошқарма бошлиғи М. Нишонов бугунги ички ишлар ходими қандай сифатларга эга бўлиши, ходимлар томонидан жорий йилнинг тўрт ойи давомида олиб борилган ишлар ҳақида сўзлади. 

Мукофотлашда ходимларнинг ота-оналари, яқинлари, соҳа фахрийлари иштирок этишди.

Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид