Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ эксперти: Ўзбекистонда тўловчиларнинг сонини ошириш учун ҚҚСни камайтириш мумкин бўлади
Давлат солиқ қўмитасида Халқаро валюта жамғармаси эксперти, Буюк Британиянинг «Лидс» университети «Солиқ ҳуқуқи» кафедраси мудири, профессор Рита де ла Фериа билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дастлаб профессор Рита де ла Фериага мамлакат солиқ тизимидаги охирги ўзгаришлар, хусусан тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун қўшилган қиймат солиғи ва соддалаштирилган ҚҚСнинг жорий этилиши ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шундан сўнг, ҚҚС маъмурчилигини янада такомиллаштириш, ҳисобга олиш ва қайтариш тизими, хавфларни бошқариш билан боғлиқ масалалар бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Эксперт томонидан халқаро тажрибада ҚҚС иқтисодиётнинг янада рақобатбардошлигини ошириш ва фаолиятни легаллаштиришнинг самарали воситаси эканлиги, инвестицияларни жалб қилишнинг асосий омилларидан бири сифатида содда ва бизнес учун тушунарли бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.
Учрашувда ҚҚСга ўтишда айланма маблағларнинг чегараланган меъёри ўрнатилишига оид масалаларга ҳам алоҳида урғу берилди. Профессор Рита де ла Ферианинг таъкидлашича, ҚҚСни жорий этишнинг биринчи босқичида фаол ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир хавфини ва солиқ тизимини бошқариш билан боғлиқ маъмурий харажатларни камайтиришга имкон берувчи юқори чегара белгиланиши лозим. Кейинчалик тўловчиларнинг сонини ошириш учун уни камайтириш мумкин бўлади.
Тадбир давомида Халқаро валюта жамғармаси вакили ва Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти солиқ маъмуриятчилиги ислоҳотларини давом эттиришда IT-технологияларидан самарали фойдаланиш борасида ўзаро фикр алмашдилар. Замонавий босқичда ҚҚС маъмуриятчилиги «рақамли» шаклга ўтиши лозимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида йиғилганларга ҚҚС маъмуриятчилиги соҳасида IT-технологиялари инфратузилмасини кенгайтириш, шунингдек уни қўллашда бизнес вакиллари учун содда ва тушунарли бўлган шароитларни яратиш зарурлиги бўйича керакли тавсиялар берилди.
Мавзуга оид
10:51 / 25.08.2025
Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади
16:11 / 20.08.2025
Солиқчилар аниқлаган хато-камчиликлар бўйича “амнистия” эълон қилинди
15:52 / 29.07.2025
Солиқчилар ҚҚСни қайтаришда совиткичдан олинган сувни ҳам пуфлаб ичяпти — Қудбиев
16:08 / 24.05.2025