Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: санкциялар орқали таҳдид қилиш Туркияни ўз йўлини ўзгартиришга мажбур қила олмайди
Фото: РИА Новости / Валерий Мельников
Санкциялар орқали таҳдид қилиш Туркияни танлаган йўлини ўзгартиришга мажбур қила олмайди, деди мамлакат президенти Ражаб Таййип Эрдўған.
"Туркиянинг Шарқий Ўртаер денгизи ва Суриядаги охирги қадамлари турк халқи ва кипрлик турклар манфаатини ҳимоя қилиш борасидаги иродамизнинг исботидир. Ҳеч қандай санкциялар таҳдиди – яширин бўладими ёки очиқми – Туркиянинг ҳақ ишидан тўхтатолмайди", - деди Эрдўған.
Унинг қайд этишича, Туркия "худди юз йил аввалги каби ўз фуқароларига нисбатан таҳдидни йўқ қилиш учун етарлича қудрат ва қатъиятга эга".
Евроттифоқ кенгаши 15 июлда Туркиянинг Кипр яқинида бурғулаш ишлари олиб боришига жавобан Туркия билан юқори даражада мулоқот ўтказмай туришга қарор қилганди.
Мавзуга оид
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
18:13 / 19.12.2025
Британия «Россия билан алоқалари туфайли» Ўзбекистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди
13:21 / 16.12.2025
Евроиттифоқ гибрид ҳужумлар учун Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтирди
15:10 / 13.12.2025