Адлия вазирлиги 2019 йил 1 августдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар юз бериши ҳақида батафсил маълумот тақдим этди.

1. Фуқаролардан айрим маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланади.

Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланади.

Ушбу ҳужжатларни давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар.

2. Қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловчилар сафи кенгаяди.

Ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин.

Календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги айрим ходимларининг иш ҳақи ошади.

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра вазирлик бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентларини бир ярим баравар миқдорида қўлланади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан вазирлик марказий аппаратининг:

• фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик иш ҳақига — 30 фоиз;