Сиқилган газни якуний истеъмолчига сотишда акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилди
“Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Фармонга кўра:
2019 йил 15 августдан сиқилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи ставкаси 20 фоизга;
2019 йил 1 октябрдан алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкаси ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилди.
Шунингдек, спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга оид илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.
Мавзуга оид
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
15:14 / 25.07.2024
Тошкент, Бухоро ва Наманганда заргарлик марказлари ташкил этилади
11:12 / 25.05.2024
Адлия органларининг қўшимча фаолият йўналишлари белгиланди
10:08 / 25.05.2024