Атамбоев: Қирғизистоннинг ички муаммоларини ўзимиз ҳал қиламиз
Россия билан дўстона муносабатларда бўлишига қарамасдан, Қирғизистон халқи ички муаммоларини ўзлари ҳал қилади, деди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Россия президенти Владимир Путин билан учрашувдан сўнг.
"Бу фикр алмашиш учун яхши имконият бўлди. Юқори даражада ўтган ушбу учрашув ташкил этилганидан миннатдорман. Россия Қирғизистоннинг дўсти ва стратегик ҳамкори эканлигини яна бир бор тасдиқлади", - дейилади Атамбоевнинг баёнотида.
У Россия билан дўстона муносабатлар бўлишига қарамасдан, "Қирғизистондаги ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳал қиламиз", деб таъкидлади.
Атамбоев республиканинг амалдаги раҳбари Жээнбеков сиёсий рақиблари билан учрашиши билан "мухолифатнинг кун тартиби ўзгаришига" ваъда берди.
"Сиёсий кескинлик пасаяди. Қирғизистон келажаги учун биз ҳам шуни хоҳлаймиз", - таъкидлади у.
Путин чоршанба куни Кремлда Қирғизистоннинг собиқ президентини қабул қилди. У Қирғизистон ҳозирда сиёсий барқарорликка муҳтож эканлигини, унинг халқи амалдаги президент атрофида бирлашиши кераклигини қайд этди.