Жаҳон иқтисодиётида доллар даври тугаши айтилди
Яқин келажакда доллар жаҳон резерв валютаси мақомини йўқотиши мумкин, бу эса унинг заифлашишига олиб келади. JP Morgan Chase инвестицион банки аналитиги Крейг Коэн ана шундай фикрни айтди.
Долларнинг ўз мақомини йўқотишига жаҳондаги иқтисодий ўсишнинг Осиёга кўчгани сабаб бўлади.
«Хитой мунтазам ўсиш ва ички ислоҳотлар туфайли бу иқтисодий силжишнинг марказида турибди», — деди Коэн.
Жаҳондаги етакчи валюталарнинг алмашиб туриши табиий жараёндир. Иккинчи жаҳон урушига қадар Британия фунти резерв валюта ҳисобланган, дея таъкидлади Коэн.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп долларни заифлаштиришни ўйлаганди. Валютанинг арзонлашиши Америка иқтисодиёти ривожланишига туртки бериши мумкин. Аммо бу долларнинг жаҳон резерв валютаси мақомини хавф остига қўйиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
10:50 / 18.02.2024
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin нархи яна оша бошлади – халқаро молия бозори шарҳи
10:16 / 07.01.2024
Доллар мустаҳкамланди, нефт нархи оша бошлади – халқаро молия бозори шарҳи
12:52 / 12.08.2023
Долларнинг мустаҳкамланиши, фойда ва зарардаги компаниялар — иқтисодий таймлайн
13:37 / 20.04.2023