Туркиялик генерал Анқара ва Вашингтон ўртасидаги можаро сабабини тушунтирди
Туркия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи собиқ ўринбосари Эргин Сайгун нега Вашингтон ва Анқара ўртасида кескин муносабатлар юзага келганини айтиб берди, деб ёзмоқда Güneş.
Унинг маълум қилишича, Россияга қарашли С-400 кескинлик авж олишига баҳона бўлган, АҚШ эса шунчаки Туркия ривожланишини истамайди ва бошқа ўйинчини кучайтиришдан манфаатдор.
«Яқин Шарқда Ғарб учун Исроил хавфсизлигини таъминлаш ва энергия ресурслари устидан назоратни ўрнатиш муҳимдир. Исроилга душман бўлган давлатлар йўқ қилинмоқда. Ушбу навбат охирида Туркия турибди. Мен буни айтишга мажбурман, сабаби бу ҳақиқат», - дея собиқ ҳарбийнинг сўзларини келтиради нашр.
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, агар Анқара ва Вашингтон C-400 бўйича келишувга эришса, унда АҚШ Туркияга янги талаблар қўяди. Хусусан, Сайгуннинг фикрича, Қўшма Штатлар Эрон билан алоқаларни тўхтатишни талаб қилиб, Сурияда курдлар давлатини ташкил этади ҳамда Кипрда ресурслар қазиб олишни тақиқлайди, бунда Туркиянинг фикрини инобатга ҳам олмайди.
«Менимча, муаммо C-400 ёки F-35’да эмас. Америка Туркиянинг мустақил ташқи сиёсатидан норози ва Туркия минтақавий қудратли кучга айланишини хоҳламайди», - дея ҳисоблайди собиқ ҳарбий.
Сайгуннинг қўшимча қилишича, АҚШнинг Россия F-35 самолётлари ҳақида махфий маълумотларни қўлга киритиши ҳақидаги баёнотлари асоссиз, сабаби бу қирувчи самолётларнинг сирлари Москвага аллақачон маълум бўлган.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024