Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Арсенал» футболчиларига қуролли ҳужум қилишди. Колашинац жавоб қайтарди
Фото: Getty Images
«Арсенал» футболчилари Месут Ўзил ва Сайёд Колашинац қуролли ҳужум қурбонига айланишди.
Sky Sports хабарига кўра, иккаласи Лондон шаҳрида автомобилда кетаётганида скутерда ҳаракатланаётган жиноятчилар ҳужумига учраган. Видеокамералардаги ёзувларда уларнинг пичоқ билан қуроллангани кўриниб турибди.
Ўзил машинадан тушиб, қочиб кетган ва яқин орадаги ресторанга кирган. Колашинац эса ўғриларга қаршилик қилишга уринган.
Воқеа жойига етиб келган полиция тафсилотларни ўрганмоқда ва жиноятчиларни қидирмоқда. «Арсенал» футболчилари жароҳат олмаган.
Мавзуга оид
11:26 / 03.05.2026
«Арсенал»да йирик ғалаба, «Барса» бугун чемпион бўлиши мумкин
12:07 / 30.04.2026
«Арсенал» Мадриддан дуранг билан қайтди
12:33 / 26.04.2026
«Барса»га бир қадам қолди, «Сити» яна бир финалда. Кун ўйинлари
04:10 / 16.04.2026