Спорт | 10:17 / 26.07.2019
138188
1 дақиқада ўқилади

Боксда яна бир фожиа – Аргентинанинг энг яхши боксчиси рингда ҳушидан кетиб, вафот этди

Фото: Видеодан кадр

Аргентиналик боксчи Уго Сантильян уругвайлик Эдуардо Абреуга қарши жангда олган жароҳатлари оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Clarin хабарига кўра, жанг якунланганидан сўнг Сантильян ўзини ёмон ҳис қила бошлади ва ғолибни эълон қилиш вақтида ҳушидан кетди.

Боксчи шифохонага етказилганда, миясига қон қуйилгани маълум бўлди. У зудлик билан жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. Кейинчалик унинг юраги икки марта тўхтаб қолди. 25 июль куни Уго ҳаётдан кўз юмди.

Сантильян супер енгил вазнда WBO талқини бўйича Жанубий ва Лотин Америкаси чемпиони эди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин россиялик боксчи Максим Дадашев ҳам жанг пайтда миясига қон қуйилиши натижасида шифохонада вафот этган эди.

Мавзуга оид