Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальнийга «крапивница» ташхиси қўйилди
Ҳибсхонадан шифохонага келтирилган Россия мухолифатчиси Алексей Навальнийга «крапивница» - эшакеми аллергик реакцияси ташхисини қўйишди. Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, уни кўздан кечирган даволовчи шифокор шундай ташхис қўйган.
Бундан ташқари, Москва шаҳрининг бош иммунолог-аллергологи ҳам кўрган ва Навальнийга «юз ва соҳасида контактли дерматит ва параорбитал соҳада ангиошиш» ташхисини қўйган. Айнан шу нарса, мухолифатчи юзида тошма ва шишларни келтириб чиқарган.
Аниқлик киритилишича, Навальнийнинг ҳолати қониқарли. Бугун унга шифохонадан жавоб бериш масаласи ҳал этилади.
Аввалроқ, 30 кунлик ҳибсда сақланиш билан жазоланган Навальний аллергия туфайли шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
22:52 / 22.05.2026
Японияда 70 йиллик хато туфайли аллергик «портлаш» юз берди
12:48 / 12.12.2025
Декабрнинг илк ҳафтаси: республика ҳудудларида аллергенлар ҳолати маълум қилинди
22:23 / 17.05.2025
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
21:21 / 06.04.2025