Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У ўз ватандошини ўлдирганликда гумонланмоқда
Қозоғистонда 50 ёшли ватандошини ўлдирганликда гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Факт Уйғур туманининг Шонжи қишлоғида 27 июль куни қайд этилган, у ердаги уйлардан бирида эркак кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Олмаота вилояти полиция департаменти хабар берди.
Шахсни аниқлаш чоғида маълум бўлишича, ҳалок бўлган шахс 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси экан. Маҳаллий полициячилар 33 ёшли гумонланувчини «иссиқ из»дан аниқлаб, қўлга олишга муваффақ бўлишди, у қурбоннинг ватандоши бўлиб чиқди.
- Жабрланувчи ва гумонланувчи июль ойида меҳнат шартномаси бўйича Қозоғистонга келишган ҳамда Шонжи қишлоғидаги қурилиш объектларидан бирида ишлашган. Улар ижарага олинган квартирада яшашган. Ватандошлар ўртасида оддий жанжал келиб чиққан, шунда эркаклардан бири пичоқни қўлга олган. Ҳозирда қотиллик ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчи қамоққа олинди, - дейилади Олмаота вилояти полиция департаменти матбуот хизмати хабарида.
Полициядан таъкидланишича, жиноят қуроли бўлган ошхона пичоғи топилди ва тергов материалларига бириктирилди. Икки эркак ўртасидаги жанжалга нима сабаб бўлгани тергов давомида аниқланади.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024