Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙПХ таъқибидан қочиб, яширинган «Damas» ҳайдовчиси ўз хоҳиши билан таслим бўлди
Якшанба куни Тошкентнинг Олмазор туманида ЙПХ ходимлари таъқибидан қочган «Damas» ҳайдовчиси душанбада ўз хоҳиши билан ички ишлар идорасига борди.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ Kun.uz`га қоидабузар ҳайдовчи яширингани, уни ўз яшаш хонадонидан ҳам топишнинг имкони бўлмаганини маълум қилган эди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 30 ёшли тошкентлик С.К. «қилган ишидан афсусланган ҳолда ўз оёғи билан келгани»ни таъкидлайди. У қилмиши учун узр сўраб, бошқаларни бундай қилмасликка чақирган.
Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг Kun.uz`га маълум қилишича, бугун мазкур ҳолат маъмурий ишлар бўйича Олмазор туман судида кўриб чиқилади. Суд қарори тушдан кейин маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, воқеа 28 июль куни соат тахминан 17:00да Кичик ҳалқа йўлининг Олмазор туманидан ўтган қисмида – Сағбон чорраҳасида рўй берган.
Шаҳар ИИББ маълумотига кўра, оқ «Damas» ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдирган, сўнг ички ишлар органи ходими белгиланган тартибга асосан уни таъқиб қила бошлаган. Таъқибдан қочган «Damas» йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланган.
Мавзуга оид
22:24 / 06.03.2026
Бош режа ўзгарди, айрим ҳудудларда биноларнинг қавати оширилди, бунга қандай эҳтиёж бор эди? – расмийлар жавоб берди
10:00 / 05.03.2026
Миллий боғда катта қурилиш: дарахт кесилгани учун ким жавоб беради?
18:50 / 04.03.2026
Тошкент бош режасининг ўзгариши: энди айрим жойларда 30-40 қаватгача қурилиш қилса бўлади
13:44 / 04.03.2026