Жаҳон | 18:47 / 30.07.2019
16708
1 дақиқада ўқилади

Украина суди Россия танкерини ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарди

Фото: СБУ

Украинада Россиянинг Nika Spirit танкери тинтув вақтида мусодара қилинган ҳужжатлар билан бирга ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош ҳарбий прокурори Анатолий Матиос маълум қилди.

"Биз буни амалга оширдик. Нуқта!" — деб ёзди у ўзининг Facebook саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, Украина қонунчилигида мамлакат ҳудудида бўлган денгиз ёки дарё транспортида тергов ҳаракатлари ўтказиш учун консул ёки дипломатик муассаса вакилидан рухсат олиш кўзда тутилмаган.

Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Nika Spirit танкерини 25 июль куни Измаил портида ушлаганди. Киевнинг таъкидлашича, танкер илгари Neyma деб номланган ва Керчь бўғозида Украина кемалари йўлини тўсишда иштирок этган.

Танкерда тинтув ўтказилиб, унинг бортидаги ҳужжатлар мусодара қилинган. Кема экипажи сўроқ қилинганидан сўнг Россияга қайтган.

Мавзуга оид