Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон бутун Европа бўйлаб қўшин жойлаштиришга тайёрланмоқда
Фото: AFP 2019 / ANP/Robin van Lonkhuijsen
АҚШ армия вазирлиги йирик кучларни Европа мамлакатларига ташиш ва жойлаштириш учун пудратчиларни изламоқда. Бу борадаги тегишли ҳужжат АҚШ давлат харидлари сайтида жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, Пентагоннинг учта департаментидан бири — армия вазирлиги АҚШнинг Европадаги қуруқлик қўшинлари оператив бирлашиши учун одамлар ва оғир ҳарбий юкларни тижорат ташуви бўйича шартнома тузиш ниятида.
Унда тахминий манзиллар, чегараларни кесиб ўтиш нуқталари, божхона пунктларидан ўтиш тартиби, асосий йўналиш ва масофа кўрсатилган. Ҳужжатда бутун Европа – Буюк Британиядан Болтиқбўйигача ҳудуд қамраб олинган.
АҚШ ва НАТО ҳарбий базаларига учинчи шахсларнинг қўйилиши борасидаги чекловлар алоҳида кўрсатиб ўтилган. Масалан, Буюк Британия, Руминия ва Польша ҳудуди бўйлаб ҳарбий ташувларга фақат НАТОга аъзо мамлакатлар фуқаролари жалб этилади. Америка техникаси ва аскарларини Испаниядаги базаларга фақат испанлар олиб бориши мумкин. Италия, Германия, Люксембург ва Бельгияда ҳам ўзига хос тақиқлар мавжуд. Фуқаролари шартнома асосида ҳайдовчилик қила олмайдиган мамлакатлар рўйхати ҳам алоҳида кўрсатилган.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
22:10 / 14.05.2026
Хитой АҚШга Эрон билан можарони ҳал этишда ёрдам таклиф қилди
19:10 / 14.05.2026
Си Жинпинг Трампни АҚШ ва Хитой ўртасидаги «низо» хавфи туфайли Тайван масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди
17:15 / 14.05.2026