Ўзбекистон Республикаси президенти “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинган.
Қайд этилишича, 2018 йил 18 декабрда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” дастлабки лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини Ўзбекистон Республикасига тақдим этиш маъқулланган;
лойиҳа доирасидаги тажриба-синов шаҳарлари сифатида Янгийўл (Тошкент вилояти), Когон (Бухоро вилояти) ва Чортоқ (Наманган вилояти) белгиланган.
Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
ХТТБнинг 5 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда қайтариш муддати 30 йил бўлган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари;
Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзларидан, шунингдек, кўчиб ўтиш бўйича харажатларни қоплашдан иборат эквиваленти 24,12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ҳиссаси.
Белгиланишича:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, ХТТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
лойиҳани амалга оширишни умумий мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги томонидан амалга оширилади;
лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТТБ қарз маблағини сўндириш, шунингдек, фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа чиқимларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва тегишли вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
Қуйидагилар:
“Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
“Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш учун жалб этилган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарз маблағлари бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз графиги;

















