2020–2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарида айтилишича, қарорга кўра 2020–2022 йилларда: 

республика бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида жами 178 та спорт объектлари қурилади, реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади. Бунинг учун 1 148 700 миллион сўм маблағ ажратилади; 

умумтаълим мактабларида жами 52 та янги спорт заллари қурилиб, 89 таси реконструкция қилинади.

2019 йил 1 октябрга қадар болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари намунавий лойиҳалари қайта кўриб чиқилади.