Ўзбекистон | 17:31 / 01.08.2019
26608
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд ва Жомбой туманларида ИИБнинг янги бошлиқлари тайинланди

Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Жомбой туманларида Ички ишлар бўлимига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.

Булунғур туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган, «Жасорат» медали соҳиби, Салимжон Ҳайитбоевич Шавманов Жомбой туман ИИБ бошлиғи вазифасига тайинланган. 

Бугунга қадар Пайариқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Аминжон Абубакирович Тошев Самарқанд тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июль куни Самарқанд вилоятига қилган ташрифи чоғида Самарқанд ва Жомбой туманлари барча секторлари раҳбарлари, жумладан Ички ишлар бўлими бошлиқлари ҳам ишдан олинган эди

Мавзуга оид