Ўзбекистон | 17:29 / 02.08.2019
101545
2 дақиқада ўқилади

Электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлаш қоидалари яна ўзгарди

Электр энергиясидан ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига навбатдаги ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан электр энергияси ва табиий газ учун олдиндан тўлов киритиш қоидалари ўзгарди: тарифлар ўзгарганда кейинчалик қайта ҳисоблашларсиз олдиндан тўлов тўланадиган давр икки баравар – 6 ойга қисқартирилди.
 
Кўриб чиқилаётган ўзгартиришлар бир-бирига ўхшашдир, рухсат этиладиган давр яна 3 баравар – 2 ойга қисқартирилади. Шу тариқа, маиший истеъмолчилардан электр энергияси учун олдиндан тўлов тариф ўзгарганда қайта ҳисоблашларсиз кўпи билан 2 ой олдиндан қабул қилинади.
 
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида олдиндан тўлов даври чекланмаган. Бироқ тариф ўзгарганда истеъмолчи тўлов тўланган кундан бошлаб фақат 2 ой давомида олдиндан тўланган ҳажм учун қўшимча тўловлардан озод этилади.
 
Электр энергияси ва газ учун олдиндан ҳақни 2019 йил 31 июлгача тўлашга улгурган шахсларга нисбатан қўшимча тўловсиз 6 ой тўғрисидаги аввалги қоида қўлланилади.
 
Маълумот учун: бошқа тоифадаги истеъмолчиларга (номаиший) нисбатан қоидалар ҳам икки марта: жорий йилнинг 1 марти ва 1 июнидан ўзгартирилди.
 
Ҳужжат 31.07.2019 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид