Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп маъмурияти Афғонистондаги ҳарбийлар сонини қисқартиришни режалаштирмоқда
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти “Толибон” ҳаракати билан янги келишув доирасида Афғонистондан минглаб ҳарбийларини олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.
Вазиятдан хабардор манбалар маълумотларига кўра, Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони ҳозирги 14 мингдан 8-9 минггача қисқартирилиши мумкин.
Толиблар бунинг эвазига Афғонистон ҳукумати билан тинчлик битими бўйича музокаралар бошлаши лозим бўлади.
Шунингдек, АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги келишув ўт очишни тўхтатиш ва толибларнинг “Ал-Қоида” билан алоқалардан воз кечишини ўз ичига олади.
Амалдорларнинг таъкидлашича, ушбу келишув Афғонистонда сентябрда ўтадиган сайловларгача батамом тасдиқланиши мумкин. Бироқ уларнинг қўшимча қилишича, ҳанузгача ҳал қилинмаган муаммолар ҳам мавжуд.
Толиблар вакили Забиҳулла Мужоҳид битимга изоҳ беришдан бош тортган ва музокаралар қачон давом эттирилишини билмаслигини айтган.
Ўз навбатида, АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шон Робертсон вазирликка ҳарбийларни олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилмаганини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:48 / 10.05.2026
Эрон АҚШнинг сўнгги тинчлик таклифига жавоб қайтарди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026