Жиноятчиликка мойил аёлларнинг 23 тоифаси рўйхати сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда резонанс келтириб чиқарди. Блогерлардан тортиб, ижтимоий тармоқнинг оддий фойдаланувчиси ҳам бу мавзуга бефарқ бўлмади. Кимдир бунга сарказм ва кулги билан муносабат қилган бўлса, кимдир мазкур рўйхат ташаббускорларини таг-туги билан йўқотиш ғоясини ўртага ташлади.
#Мен жиноятчи эмасман ҳештеги аёл-қизлар орасида оммалашишга улгурди.
Лекин ҳамма ўз диққатини биринчи хабарга ─ жиноятчиликка мойил 23 тоифадаги аёллар билан шуғулланиш учун туман ҳокимликлари ҳузурида тезкор штабнинг тузилиши ҳақидаги хабарга қаратди. Ундан кейин берилган раддия-ю хабарлар ҳақида лом-мим дейилмади ҳисоб.
Шов-шувларга сабаб бўлган, «мамлакат аёлларининг деярли барчасини эҳтимолий жиноятчига чиқарган» рўйхат:
1. Муқаддам судланганлар
2. Жиноят содир этганлар
3. Пробация ҳисобидагилар
4. Гиёҳвандлар
5. Спиртли ичимликка ружу қўйганлар
6. Тажовузкор руҳий касаллар
7. Жиноят содир этишга мойиллар
8. Узоқ муддатга чиқиб кетганлар
9. Узоқ муддатдан қайтганлар
10. Маънавий кўмакка муҳтожлар
11. Фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчилар
12. Одоб-ахлоқ доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар
13. Оила муносабатлари доирасида ҳуқубузарлик содир этганлар
14. ИИБ ва таълим муассасалари ҳисобидаги қизлар
15. Суицид содир этган хотин-қизлар
16. Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар
17. Ишсиз хотин-қизлар (мутахассислиги бўлганлар ва мутахассислиги бўлмаганлар)
18. Кам таъминланганлар
19. Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи хотин-қизлар
20. Рўйхатсиз яшаётган хотин-қизлар
21. Тиланчилик билан шуғулланувчи хотин-қизлар















