Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Газ таъминоти тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу Қонуннинг мақсади газ таъминоти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Газ таъминоти соҳасидаги давлат сиёсати қуйидагиларга асосланади:

конларни қидириш, ўрганиш ва ўзлаштириш, газ қазиб олиш, ташиш, сақлаш ва етказиб бериш жараёнларининг барқарор ҳамда мутаносиб ривожланишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси энергетика хавфсизлигини таъминлаш;

Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш; 

газ таъминоти бўйича кўрсатилаётган хизматларга белгиланган нархлар ва тарифларга риоя қилиш;

газ таъминоти соҳасидаги муносабатлар субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;

газ таъминоти субъектларининг газ таъминоти соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлигини белгилаш;

газ таъминоти тизими объектларининг саноат, ёнғин ва экологик хавфсизлиги учун белгиланган талабларга мувофиқлиги;

энергия тежайдиган технологиялар, ҳисобга олиш асбоблари ва газ сарфини тартибга солишни жорий этиш учун шароитлар яратиш

Газ таъминоти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:

иқтисодиётнинг эҳтиёжларини қондириш ва аҳоли ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш, шунингдек ишлаб чиқариш ва экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида газ таъминотини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

газнинг геологик захираларидан оқилона фойдаланишни давлат томонидан тартибга солиш;

жаҳон энергетика бозорида маҳаллий газнинг рақобатдошлигини таъминлашга кўмаклашиш;

ҳудудлар ва саноат объектларини газлаштиришнинг тегишли дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш;

бошқарув тизимига ва газни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ҳамда етказиб бериш муносабатларига бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш;

газ таъминоти тизимини янада ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш;