Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.
Қайд этилишича, подполковник Иброҳимжон Отажонович Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Маълумот учун: Иброҳимжон Абдураҳмонов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.















