Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, тезкор тадбир унинг Зангиота тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Маълум қилинишича, уч нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, S.C. МЧЖ раҳбари М.Н.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Ички ишлар вазирлигига қарашли тўртта давлат мактабгача таълим ташкилотида реконструкция ва қурилиш ишларини олиб беришни ваъда қилган.

Улар умумий қиймати 60 млрд сўмлик ушбу ишларни олиб бериш учун тадбиркордан 100 минг доллар талаб қилгани билдирилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — фирибгарлик ҳамда 28 ва 211-моддалари — пора беришда иштирокчилик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.