Жаҳон | 18:36 / 09.08.2019
11559
2 дақиқада ўқилади

Хитой Кашмир масаласида Покистонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Фото: REUTERS/Akhtar Soomro

Хитой Кашмир масаласида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашганидан жиддий ташвишда. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазири Хитой пойтахтига расмий ташриф билан келган Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ маҳмуд Қурайший билан учрашувда маълум қилди.

"Кашмир масаласи мустамлакачилик даврларидан қолиб кетган муаммо ҳисобланади. У БМТ низоми асосида тинч йўл билан ҳал қилиниши лозим", - деди Ван И.

"Хитой Покистоннинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишини қўллаб-қувватлашда давом этади ҳамда халқаро майдонда Покистонга нисбатан муносабат одилона бўлиши тарафдори бўлиб қолади", - деди у.

Ушбу ҳафтада Ҳиндистон ҳукумати Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилди. Бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашишига олиб келди. 

Кашмир – аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил этувчи ҳудуд бўлиб, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида баҳсга сабаб бўлиб келади.

Мавзуга оид