Ҳиндистоннинг Ражастхон штати Жайсалмер шаҳри яқинидаги дала-ўқув майдонида бўлиб ўтаётган “Қўшин разведкаси аълочилари – 2019” мусобақасининг дастлабки учта босқичи – “Суқулиб кириш ва пистирма”, “Механик-ҳайдовчилар мусобақаси”, “Разведкачи сўқмоғи”нинг комплекс тўсиқларини енгиб ўтиш” бўйича баҳслари бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, учинчи босқичдан сўнг Ўзбекистонлик разведкачилар юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди.

Ўзбекистонлик разведкачилар жамоаси раҳбари подполковник Вячеслав Лакотанинг таъкидлашича, Ҳиндистон томони ушбу босқич учун 3 км дан ортиқроқ масофада махсус қийин тўсиқлар йўлагини тайёрлаган. Жумладан, 1,3 километрли биринчи айланани разведкачилар тўла жанговар экипировкада тезлик билан югуриб ўтишди, кейинги айланада эса 22 та тўсиқлар енгиб ўтилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, улар ўтган йилларда мусобақа бўлиб ўтган Новосибирск шаҳридаги дала-ўқув майдонида мавжуд бўлмаган – панжара (кечув), қўл зинаси, “W” шаклидаги девор, зинали баланд сим ёғоч, осма кўприк, балансирли орол бункер каби тўсиқлардан ўтиб, ташландиқ уйда қидирув вазифасини бажаришган.