Туркманистон қўшни давлатларга инновацион шаҳар барпо этиш таклифи билан чиқди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қўшни давлатларга «Каспий» инновацион шаҳрини барпо этишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
«Биз технологик ва инновацион старт учун ҳақиқатан ҳам муҳим платформани шакллантириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Шу мақсадда халқаро инновацион-технологик марказ барпо этишни таклиф қиламиз. Уни «Каспий» инновацион шаҳри деб аташ мумкин. Бу ерда, ўзига хос ғоялар лабораториясида, Каспийбўйи ҳамда бошқа давлатлар олимлари, фундаментал ва амалий фан мутахассислари Каспий учун янги технологик режа яратиш устида биргаликда ишламоқда», - деди Бердимуҳамедов «Аваза» курорт ҳудудида Каспий иқтисодий форумининг очилишида нутқ сўзлаб.
Президентнинг сўзларига кўра, инновацион шаҳарда рақамли кластерлар яратилади.
Бердимуҳамедов бундай шаҳарни қаерда барпо этиш мумкин эканига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, биринчи Каспий иқтисодий форуми бугун, 12 август куни бошланади.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024