Жаҳон | 16:55 / 13.08.2019
14290
1 дақиқада ўқилади

Зеленский россияликларга Украина фуқаролигини бериш жараёнини соддалаштириш бўйича топшириқ берди

Фото: РИА Новости

Украина президенти Владимир Зеленский ҳукуматга россияликларга Украина фуқаролигини бериш жараёнини соддалаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашга топшириқ берди.

Украина президенти сайтида эълон қилинган ҳужжатда "сиёсий қарашлари боис таъқибга учраган" шахслар ҳақида сўз юритилган.

Ҳужжатга кўра, "Украина миллий хавфсизлиги ва мудофаасини таъминлашда қатнашган" хорижликлар ва фуқаролиги йўқ шахсларга нисбатан ҳам соддалаштирилган тартиб қўлланилади.

2018 йил ноябрда Украина Россиянинг 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркак фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлаганди. Владимир Путин Москва чеклов киритмаслигини, аксинча, украиналикларга Россия фуқаролигини беришни енгиллаштиришини маълум қилганди.

Мавзуга оид