“Бизнес Online” ишбилармонлик нашри ўз талқинига кўра, Россиянинг энг катта таъсирга эга мусулмонлари юзталигини эълон қилди.

Равил Гайнутдин
Фото: РИА "Новости"

 

Рейтингда Россия мусулмонлар диний бошқармаси президиуми раиси ва муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Гайнутдин етакчилик қилмоқда. 2-ўринни Татаристоннинг биринчи президенти Минтимер Шаймиев эгалламоқда. 

Минтимер Шаймиев
Фото: РИА "Новости"

3-ўринга доғистонлик яккакураш жангчиси, UFC бўйича жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедов лойиқ топилган. 

Хабиб Нурмагомедов
Фото: РИА "Новости"

Шунингдек, етакчи ўнталикдан Татаристоннинг амалдаги президенти Рустам Минниханов (4-ўрин), Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров (5-ўрин), USM Holdings асосчиси ва бош акциядори, миллиардер Алишер Усмонов (6-ўрин), Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси раиси Талгат Тожуддин (7-ўрин), Россия Федерация кенгашининг Доғистондан аъзоси, миллиардер Сулейман Керимов (8-ўрин), Москва мэрининг шаҳарсозлик сиёсати ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Марат Хуснуллин (9-ўрин) ва Москва жомеъ масжиди имом-хатиби Шамил Аляутдинов (10-ўрин) жой олган.

Фото: РИА "Новости"

Рейтингга 100 киши киритилган бўлиб, ундан ҳокимият, бизнес, маданиятда муҳим ўринларга эга бўлганлар, меценатлар, дин ва маънавият арбоблари, ислом уламолари ўрин олган. Номзодлар диний, сиёсий, иқтисодий ва жамият турмушига таъсири бўйича баҳоланган.