Тошкентда квартирани ижарага неча пулга олиш мумкин?
Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси бозори аста-секинлик билан ривожланиб бормоқда. Чунончи, бир томондан, пойтахтга кириб келаётган хорижликлар ва мамлакат фуқароларининг сони сезиларли даражада ортиб бораётган бўлса, бошқа томондан эса, тобора кўплаб уй эгалари кўчмас мулкни ижарага бериш билан шуғулланмоқдалар. Ҳозирги кунда уйни ижарага бериш ёки олиш анча осон бўлиб қолди.
Uybor.uz кўчмас мулк сайти Тошкент шаҳридаги квартира ижараси бозорининг 2019 йил июль ойи ҳолатига кўра нархларининг қуйидаги шарҳини тайёрлади.
Пойтахтдаги нисбатан талаб юқори бўлган 2 хонали уйларнинг ўртача нархи ойига 365 ш.б.ни ташкил қилса, 1 хонали уйларнинг ижараси 229 ш.б.га тенг. Бу борада энг арзон ижара вариантлари ойига 130 ш.б.дан бошланиб, одатда улар собиқ ётоқхоналар ёки шаҳар марказидан узоқда бўлган ҳудудларда таклиф қилинади.
Миробод тумани, хусусан ЦУМ, Россия меҳмонхонаси, Ойбек метроси, Космонавтлар метроси, Миробод бозори каби шаҳарнинг марказий ва обрўли қисмлари энг талабгир ҳудудлар ҳисобланади.
Хорижликлар ва бошқа ҳудудлардаги меҳмонлар томонидан талабнинг ортиб бориши натижасида 2019 йилда уй -жой ижараси нархининг ўсиши кузатилмоқда. Агар мазкур йилнинг январь ойида квартиранинг 1 кв.м. ижарасининг ўртача нархи 5,9 ш.б.ни ташкил қилган бўлса, июль ойига келиб, у 6%га ўсиб, 6,2 ш.б.га етди.
Шаҳардаги энг қиммат квартиралар Миробод ва Мирзо-Улуғбек туманларида таклиф қилинади. Хусусан, мазкур йилнинг июль ойида уларнинг ўртача нархи 1 кв.м.га 8,3 ва 7,9 ш.б. нисбатни ташкил қилди. Янги қурилган уй-жойларнинг топширилиши муносабати билан ижара бозоридаги таклифларнинг ортиши ва нархлар ўсишининг тўхташ эҳтимоли мавжуд.
Агар сиз квартирангизни ижарага бермоқчи ёки олмоқчи бўлсангиз, у ҳолда Uybor.uz сайти бу ишни тез ва осон бажара олади. Шунингдек сиз Uybor.uz иловасини (PlayMarket дан юклаб олинг, Appstore дан юклаб олинг) юклаб олишингиз ва тўғридан тўғри смартфонингиздан фойдаланишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:00 / 21.01.2020
Қай бири яхшироқ: янги машина сотиб олишми ёки Тошкент шаҳридан янги қурилган уй харид қилишми?
09:00 / 18.11.2019
2019 йилда Тошкентдаги кўчмас мулк бозори қандай ўзгаришларга учради ва бизни 2020 йилда нималар кутмоқда?
11:00 / 30.09.2019
Истанбулда Тошкент нархидаги янги хонадон сотиб олишни хоҳлайсизми?
15:30 / 13.06.2019