Туркиянинг дам олиш масканлари ва диққатга сазовор жойлари дунё бўйлаб миллионлаб сайёҳларни жалб қилади. Туркияга ташриф буюрувчи хорижликлар орасида нафақат дам олиш, балки ишлаш, ўқиш ёки шунчаки қулайроқ яшаш мақсадида келувчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Ахир, Истанбулда яшаш Европанинг бошқа мамлакатларига қараганда анча арзонга тушади. Шундай экан, Истанбулда кўчмас мулк сотиб олишга қандай қарайсиз?
Қуйида Uybor.uz сайти томонидан ишлаб чиқилган, Туркияда кўчмас мулк сотиб олишнинг 5та асосий сабаби келтирилган:
Биринчи сабаб – нарх
Агар сиз Туркияда кўчмас мулк сотиб олиш қимматга айланади деб ўйласангиз, у ҳолда яна бир бор ўйлаб кўринг. Бугунги кунда Тошкентдаги квартираларнинг ўртача нархи 1 м² учун 656 АҚШ долларни ташкил қилади. Аммо, янги иншоотлардаги бундай нархга сотилаётган аксарият квартиралар эса таъмирланмаган. Худди шу нархга сиз Истанбулда таъмирланган хонадонни сотиб олишингиз мумкин.
Келинг, Туркияда сотиб олишингиз мумкин бўлган бир нечта уй-жой вариантларини кўриб чиқамиз:
A) Бейликдузю туманидаги турар жой комплексидаги хонадонлар (Истанбулнинг Европа қисми)

- Қаватлар сони: 27 қаватли бинонинг 4-қаватида;
- Хоналар сони: 3 та;
- Майдони: 155 м²;
- Хонадон ҳолати: таъмирланган ва қурилган ошхона мебели мавжуд;
- Нархи: 65000 АҚШ доллари (1 м² учун 481 АҚШ доллари). 35%лик бошланғич тўловни амалга ошириш билан 36 ойгача бўлган муддатли тўлов асосида сотиб олиш мумкин.
Тафсилотлар бу ерда.
B) Авджилар туманидаги турар-жой комплексидаги хонадонлар (Истанбулнинг Европа қисми)


















